Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси ЙТҲ оқибатида вафот этди
Иллюстратив фото
18 июнь куни Ғарбий Қозоғистон вилоятида “Уралск-Ақтобе” трассасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1988 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси М.Р. вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга асосланиб Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, бош консулхона томонидан Қозоғистон ички ишлар вазирлигининг навбатчи хизматлари ва Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги бўлимлари билан тезкор алоқа ўрнатилган ҳамда марҳум ҳамюртимизнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Қозоғистон ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига (тел.: +7-717-295-42-52) ёки Олмаота шаҳридаги бош консулхонасига (тел.: +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.
11 июнь куни Ақтобе вилоятидаги Қарабутақ-Ақтобе автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2002 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Диёрбек Қўшшаев вафот этганди.
Мавзуга оид
13:20 / 21.05.2026
Фарғонада вояга етмаган шахс Malibu'да учта болани уриб кетди. Улардан бири вафот этди
15:05 / 19.05.2026
Пиёданинг йўлини тўсган ҳайдовчи гувоҳномасидан айрилди
18:31 / 18.05.2026
“Боламни копток каби учириб юборган”: Олмалиқда пикап бир болани ўлдирди, бири комада
12:22 / 16.05.2026