Жаҳон | 16:40 / 20.06.2019
4922
1 дақиқада ўқилади

Каталония испанларнинг 500 йил аввал Мексикага етказган зарари учун узр сўради

Фото: Reuters /Scanpix

Каталония ҳукумати 1519-1521 йиллардаги испанлар истилоси пайтида етказилган зарар учун туб мексикаликлардан узр сўради. Бу ҳақда EFE агентлиги хабар берди.

Агентликнинг хабарига кўра, Каталония ҳукумати маслаҳатчиларидан бири Альфред Боск Мексиканинг туб аҳолисини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Унинг фикрича, "босиб олиш ва мустамлакага айлантириш камситиш ва чеклашларга олиб келган".

Март ойида Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор Испания қироли Филипп VI’га мактуб йўллаб, истило учун узр сўрашга чақирганди.  

Испания ҳукумати бунга жавобан, Мадрид узр сўрамоқчи эмаслигини маълум қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид