Ўзбекистон | 16:30 / 20.06.2019
3799
1 дақиқада ўқилади

ОТМлар тасарруфидаги академик лицейларда янги ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланди

Жорий йил 20 июндан ОТМлар тасарруфидаги академик лицейларда 2019/2020-ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланди.

Академик лицейларда аниқ, табиий, ижтимоий-гуманитар фанлар ва хорижий тиллар йўналишларида чуқурлаштирилган таълим берилади.

Академик лицейларда ташкил этилган Маслаҳат кенгашларига ўқувчилар, уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар қуйидагиларни тақдим этади:

таълим йўналиши, ўқув тили, шакли кўрсатилган ариза;

шахсни тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт) нусхаси;

3,5х4,5 см ўлчамдаги 6 та рангли фотосурат.

Танловдан ташқари ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар, мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги диплом, сертификат, гувоҳнома ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатларни топширади.

Ҳужжатларни қабул қилиш 30 июнга қадар давом этади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид