Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Владимир Норов ШҲТ минтақадаги хавфсизлик ва ривожланиш учун масъулиятни зиммасига олишга тайёрлигини айтди
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бишкекдаги саммитда минтақадаги хавфсизлик ва ривожланиш учун масъулиятни зиммасига олишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда ШҲТ бош котиби Владимир Норов маълум қилди.
Унинг қайд этишича, ШҲТга аъзо давлатлар якуний декларациясида минтақадаги давлатлар салоҳиятидан ишончли хавфсизлик барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида кенг ва очиқ ҳамкорлик маконини шакллантиришда фойдаланишга чақиришди.
"Бу эса ШҲТнинг минтақадаги хавфсизлик ва ривожланиш учун масъулиятни зиммасига олишга тайёрлигидан гувоҳлик беради", - деди у.
Норов шунингдек, ШҲТ мамлакатлари мудофаа ва хавфсизлик соҳасида терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кучайтиришни мақсад қилганлигини билдирди.
Владимир Норовнинг қайд этишича, Бишкекдаги саммит иштирокчилари терроризм ва экстремизмга қарши курашиш таклифи остида давлатларнинг ички ишларига аралашишга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлашди.
Норовнинг маълум қилишича, ШҲТ давлатлари киберҳужумлар ва интернетда экстремистик мафкура тарғибоига қарши курашда ҳамкорликни мустаҳкамлайди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг ўн тўққизинчи мажлиси 13-14 июнь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтди.
ШҲТнинг навбатдаги саммити 2020 йил 22-23 июль кунлари Россиянинг Челябинск шаҳрида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
14:38 / 22.06.2026
Лифтлар хавфсизлиги бўйича янги низом қабул қилинди
09:10 / 19.05.2026
Лифт хавфсизлигини баҳолаш тизими учун янги тартиб жорий этилмоқда
08:58 / 09.04.2026
Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашда янги модел жорий этилади
10:51 / 02.03.2026