Жамият | 19:24 / 22.06.2019
13118
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёлик божхоначилар наркокурьерни қўлга олишди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Мамлакатимиз божхоначилари томонидан республикамиз ҳудудига гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уринган шахс ўз вақтида тўхтатиб қолинди.

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара божхона пости орқали мамлакатимизга кириб келган хорижий давлат фуқароси В.Т. божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, мазкур шахсга тегишли қўл сумкаси ичида умумий оғирлиги 51,27 грамм «кўкнори» бошоғи гиёҳвандлик воситаси ва кийими чўнтагида 0,51 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид