Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Эронга зарба бериш ҳақидаги буйруғини бекор қилмаган
АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга зарба бериш ҳақидаги буйруғини бекор қилмай, шунчаки унинг жорий босқичда бажарилишини тўхтатган. Трамп бу ҳақда твиттерда маълум қилди.
“Мен ОАВда нотўғри хабар қилинаётгандек, Эронга зарба бериш ҳақидаги буйруқни қайтариб олмаганман, мен фақатгина жорий босқичда уни тўхтатдим”, деб ёзган Трамп.
Эрон ҳарбийлари 20 июнда АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг RQ-4 разведка олиб борувчи дронини уриб туширишган. АҚШ бунга жавобан Эрондаги учта объектга зарба беришни кўзда тутувчи ҳарбий операцияни тайёрлаган. Трампнинг айтишича, у ушбу операция бошланишига 10 дақиқа қолганда уни ўтказмасликка буйруқ берган.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026