Фан-техника | 14:30 / 24.06.2019
15378
1 дақиқада ўқилади
Билл Гейтс Microsoft’нинг энг катта хатоси нима бўлганлигини айтди
Microsoft асосчиси Билл Гейтс Google’га Android операцион тизимига эга бўлишга имкон бериш компаниянинг энг катта хатоси бўлганини айтди, деб ёзади The Independent.
«Энг катта хатоим – Microsoft’ни Android каби бўлолмасликка олиб келган менинг нўноқ раҳбарлигим. Android ҳозирда универсал платформа ҳисобланади», деди Гейтс.
Гейтснинг айтишича, iOS тизимининг муқобилини ярата олганида Microsoft «ғолибга айланиши мумкин эди».
Гейтс Microsoft ҳали ҳам кучли компания эканлигини, агарда ўша хатога йўл қўймаганида «етакчи» компания бўлиши мумкинлигини айтди.
Google Android’ни 2005 йилда 50 млн долларга олган.
Мавзуга оид
00:49 / 30.10.2024
Microsoft Googleʼни ўз бизнесига путур етказаётган «яширин кампаниялар»да айблади
20:11 / 26.10.2024
Microsoft раҳбарининг маоши 79 млн долларни ташкил этди
18:05 / 25.10.2024
“Барчаси ота-онамнинг қўллови туфайли”: Microsoft элчисига айланган ўзбек қизи
23:20 / 03.10.2024