Жаҳон | 14:50 / 24.06.2019
16740
1 дақиқада ўқилади

Эрон АҚШ Теҳроннинг қандай имкониятларга эга эканини билиб олганини айтди

Фото: REUTERS / Tasnim News Agency

Эрон ҳарбий денгиз кучлари қўмондони адмирал Ҳусайн Хонзодий АҚШ эндиликда Теҳроннинг ҳаво ҳудудини бузганлик учун кескин жавоб қайтара олиш имкониятини билади.

«Душман ўзининг энг мукаммал разведкачи самолётини жўнатди ва уни уриб туширганимизни ҳамма кўрди. Бу биз яна қайтара олишимиз мумкин бўлган кескин жавобдир ва душман буни билади», — дея Хонзодийдан иқтибос келтирмоқда Tasnim агентлиги.

Адмирал шунингдек, Эрон инқилобий ёшлари санкцияларга жавоб қайтара олиши ва минтақадаги хавфсизликни таъминлашини билдирди.  

20 июнь куни Эрон ҳукумати АҚШнинг мамлакат ҳаво ҳудудига кириб келган учувчисиз учар қурилмаси уриб туширилганини маълум қилди. Пентагон бу хабарни тасдиқлади.

Мавзуга оид