Қозоғистонда ўзбекистонлик 20 нафар муҳожирнинг паспорти олиб қўйилиб, иш ҳақи берилмагани аниқланди
2019 йил 23 июнь куни Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси ходими ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушган мурожаатни текшириш учун Олмаота вилояти, Жамбил тумани Минбоев қишлоғига борди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, Хоразм вилоятидан бўлган 20 нафар Ўзбекистон фуқаролари жорий йил март ойи бошида ўзбекистонлик З. берган маълумотга биноан ғишт заводида ишлаш учун Қозоғистонга келган. Уларнинг паспортлари вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва меҳнат рухсатномасини расмийлаштириш баҳонасида олиб қўйилган.
Завод эгасининг маош бўйича мажбуриятларини бажармагани ва паспортларни қайтаришни рад қилгани муносабати билан Ўзбекистон фуқаролари маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.
Хорижлик фуқароларни ноқонуний ишга ёллаш факти бўйича иш очилган, Ўзбекистон фуқаролари эса Қаскелен шаҳри 1-сон қабул қилиш-тарқатиш жойига вақтинча жойлаштирилди.
24 июнь, яъни бугун суд бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
22:56 / 09.08.2024
Қозоғистон ИИВ собиқ раҳбарига 5 йил муддатга шартли қамоқ жазоси тайинланди
20:56 / 11.06.2024
Қозоғистонда президент қароргоҳига ҳужум қилганлар турли муддатга қамалди
13:32 / 10.06.2024
Олмаотада 27 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди
13:11 / 08.06.2024