Ўзбекистоннинг бир грамм манфаати ҳам «Новапорт»га ўтиб кетмайди — Транспорт вазирлиги
Транспорт вазирлиги авиация йўналишидаги масалаларга тизимли ёндашаётганлиги ҳақида «Авиа ва автомобиль транспорти инфратузилмасини, шу жумладан, жамоат транспортини янада ривожлантириш стратегияси» мавзусида ўтган брифингда маълум қилди.
«Бу дегани агар аэропорт томидан сув ўтиб кетса, югуриб бориб, том ямаш дегани эмас, чунки бунга жавоб берадиган ўзининг алоҳида масъул ташкилоти бор. Бизнинг вазифамиз камчиликлар тизимли давом этмаслигига эришиш», — дейди Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамов.
Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, тегишли ҳужжатлар асосида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси негизида Uzbekistan airways ва Uzbekistan airports акциядорлик жамиятлари ташкил этилди.
Бу жараёнлардан олдин «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ўзи хизмат кўрсатувчи, ўзи тартибга солувчи, аэропортларни бошқарувчи ягона монопол ташкилот бўлган.
Брифингда унинг бир қатор вазифалари, биринчи навбатда, тартибга солиш функцияси Транспорт вазирлигига ўтказилгани ҳақида маълумот берилди.
Илҳом Маҳкамовнинг айтишича, аэропорт соҳасига хусусий сектор ҳам жалб қилинмоқда. Лекин аэропорт ва унинг инфратузилмаси фақат давлатга тегишли. Максимум олганда улар хусусий секторга келишув асосида бошқарув учунгина берилиши мумкин.
«Россиянинг 14 дан ортиқ аэропортларни бошқариб келаётган «Новапорт» компаниясига Самарқанд, Урганч ва Наманган шаҳарлари аэропортларининг фойдаланишга берилиши учун лойиҳанинг ишлаб чиқилаётгани бу борадаги илк қадамдир.
Лойиҳага нисбатан билдирилаётган айрим эътирозларга жавобан айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасининг бир грамм манфаати ҳам «Новапорт» га ўтиб кетмайди, ҳамма ишларнинг ҳуқуқий асослари яхшилаб ўрганиб чиқилади», — дейди вазир ўринбосари.
Мавзуга оид
17:53
Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш залини реконструкция қилиш бошланди
20:03 / 18.11.2024
Европанинг энг гавжум аэропорти номи эълон қилинди
19:31 / 14.11.2024
Аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг доллар олган ходим ушланди
16:28 / 01.11.2024