ДХМ тўрт кун ичида Бектемирдаги 4та мактабнинг 1-синфига 76 нафар ўқувчининг ҳужжатини қабул қилди
Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб мактабларга қабул қилиш Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлигининг ягона дарча маркази орқали амалга оширилади. Бу жараён Бектемир туманида ҳам туман халқ таълими бўлими ҳамда давлат хизматлари маркази ҳамкорлигида намунали тарзда йўлга қўйилди.
Туман халқ таълими бўлими томонидан тайинланган ишчи гуруҳ қабул жараёнида ота-оналар дуч келган баъзи саволларга қонун доирасида ечим топишмоқда. Туманда жорий йил учун 1-синфга қабул квотаси 560 нафарни ташкил қилади. Қабул жараёнлари 20 июндан бошланди ва шу кунга қадар тумандаги 4 та мактабнинг 1-синфига 76 нафар ўқувчининг ҳужжати марказ томонидан қабул қилинди.
“Янги тартиб бўйича мактабга қабул давлат хизматлари маркази орқали амалга оширилиши қонун устуворлигини таъминлашнинг тўғри усулларидан бири бўлди деб ўйлайман.Фарзандимни ўзим яшайдиган ҳудуддаги мактабнинг 1-синфига қабул қилиниши учун ҳужжат топширдим.Ортиқча оворагарчиликларсиз, бир соатга қолмасдан ишимизни битирдик. Бу ҳаммамиз учун айни муддао бўлганлиги шундан ҳам маълум”, дейди ҳужжат топшириш учун келган оналардан бири Дилсўз Астанова.
Аввалроқ халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактабларга қабулнинг янги тизими бўйича бир неча марта тушунтиришлар берганди.
Мавзуга оид
09:02 / 03.09.2024
Тошкентнинг икки туманида ичимлик сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
18:35 / 18.07.2024
1 августдан автомобил давлат рақамларини бериш тартиби ўзгаради
11:16 / 11.07.2024
Болаларни боғчага жойлаштириш соддалаштирилди
09:54 / 19.06.2024