Жаҳон | 21:34 / 24.06.2019
11488
1 дақиқада ўқилади

Трамп оятуллоҳ Хоманаийга қарши санкциялар жорий қилди

Фото: РИА Новости / Владимир Астапкович

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши “қатъий санкциялар” жорий қилиниши ҳақидаги фармонни имзолайди. Бу санкциялар Эроннинг олий етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаийга қарши қаратилган бўлади.

Трамп айнан қандай чоралар кўрилишига аниқлик киритмаган, бироқ улар Эронда ядро қуроли пайдо бўлишига йўл қўймасликка қаратилган бўлади. 

Аввалроқ АҚШ вице-президенти Майк Пенс санкциялар Эрон АҚШ дронини уриб туширгани ҳамда Уммон кўрфазида иккита нефть танкерига ҳужумларга жавобан киритилишини айтган.

Мавзуга оид