Ўзбекистон | 20:30 / 24.06.2019
8861
2 дақиқада ўқилади

Вазирлик: Темирйўл соҳасида рақобат муҳити йўқлиги юк ва йўловчи ташишда хизматлар сифати пасайиши ҳамда нархлар ошишига сабаб бўлмоқда

Транспорт вазирлиги томонидан «Авиа ва автомобиль транспорти инфратузилмасини, шу жумладан, жамоат транспортини янада ривожлантириш стратегияси» ўтказилган брифингда Темирйўл транспорти тизимида ўз ечимини топиши керак бўлган муаммолар маълум қилинди:

  • Рақобат муҳити йўқлиги туфайли юк ва йўловчи ташишда хизматлар сифати пасайиши ва нархлар ошиши;
  • Йўловчи вагонлари тақчиллиги, жисмонан эскирган ҳаракат таркиблари мавжудлиги;
  • Универсал вагонлар, шунингдек, цемент, кимё саноати юкларини ташувчи махсус вагонлар етишмовчилиги;
  • Йўловчилар талаблари тўлиқ қондирилмаётгани.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, юқоридаги масалалар билан тизимли ишлаш мақсадида 2025 йилга қадар Темирйўл транспорти тизимида ўз ечимини топиши керак бўлган муаммолар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли заводларда йилига 7300та юк ва 300та йўловчи ташувчи вагонлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши режалаштирилган.

«Айни дамда тадбиркорлар ҳам хусусий вагон сотиб олиш ҳуқуқига эга. Яъни 100-200 ёки 500тагача вагонга хусусий тартибда эга бўлиш мумкин. Бу дегани тадбиркорлар, завод эгалари вагон харид қилиб, юк ташиш тизимида ўз маҳсулотларини мустақил ташишда бемалол фойдаланиши мумкин. Уларга вагонларни етказиб бериш борасида миллий темирйўлчига қараганда арзонроқ хизмат ҳақи кўрсатилиши ҳам инобатга олинади», дея Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид