7 март соат 07:00 ҳолатига кўра, Яқин Шарқ мамлакатларидан 17 152 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра:
- Саудия Арабистонидан – 14 502 нафар;
- Бирлашган Араб Амирликларидан – 2 356 нафар;
- Эрондан – 42 нафар;
- Қатардан – 218 нафар;
- Баҳрайндан – 27 нафар;
- Ўмондан – 7 нафар ватандош олиб келинган.
“Қайтариш ишлари асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган мамлакатлар орқали амалга оширилмоқда”, – дейилади ТИВ хабарида.
Ўзбекистон Транспорт вазирлигига кўра, Яқин Шарқ мамлакатларидаги ватандошларни олиб чиқиш вақтида уларнинг қарийб 95 фоизи тур пакетлар асосида боргани кузатилмоқда. Вазирлик шу муносабат билан туроператорлар ва сайёҳлик агентликларига мурожаат қилди.
“Ҳолатнинг энг ачинарли томони, туроператорлар ва агентлар томонидан ўз мижозларини ташлаб кетиш ва улар билан алоқани узиш, шунингдек, юзага келган форс-мажор ҳолатида йўловчиларни тезкор маълумотлар билан таъминламай, ижтимоий тармоқларда видеороликлар тарқатиш орқали манипуляция қилиш, ўз мажбуриятларини бажариш ўрнига йўловчиларни элчилар ва консуллар билан қолдириб кетиш ҳолатларига гувоҳ бўлинмоқда.
Барча тур пакетлар меҳмонхоналар, авиақатновлар, трансферлар ва суғурта полисларини ўз ичига олади. Суғурта полиси шартларига мувофиқ, форс-мажор ҳолатларида суғурта полисларини йўловчиларнинг меҳмонхона, транспорт ва эвакуация бўйича барча харажатларини қоплаши белгиланган, бунинг учун туроператорлар ва агентлар барча ишларни тизимли тўғри ташкиллаштириши талаб этилади”, – дейилади вазирлик баёнотида.
Транспорт вазирлиги:
- барча туроператорлар ва агентлардан юзага келган форс-мажор ҳолатида ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларини сўзсиз таъминлаш, мижозлар билан тузилган шартнома шартларга тўлиқ риоя этиш ва ҳар бир фуқаро билан мунтазам алоқани таъминлаган ҳолда уларга тезкор ёрдам кўрсатиш, авиакомпаниялар билан амалдаги шартномалардан унумли фойдаланган ҳолда авиачипталарни парвозлар амалга оширилаётган шаҳарлардаги мунтазам авиақатновларга ўзгартириш орқали ўз мижозларини хавфсиз ҳудудга олиб чиқишда ҳукумат билан биргаликда ҳаракатланишга;








