Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда 10 кг опийни 60 минг долларга пулламоқчи бўлган «олғир» ушланди
Ўтган йилнинг 5 декабрь кунида Навоийнинг Хатирчи туманида 9 кг 937 грамм опийни 60 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган Тожикистон фуқароси қўлга олинган. Бу ҳақда, 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан ДХХ томонидан ташкил этилган тадбирда маълум қилинди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.

Тадбир давомида Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, бу борада 2018 йилги натижалар хусусида маълумотлар берилиб, айрим ҳолатларга тўхтаб ўтилди.
Жумладан, 2018 йил 4 май куни Сурхондарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 37,5 кг опий моддасини олиб кетаётган Афғонистон Ислом республикаси фуқароси ушланган.

2018 йил 4 июнь куни 45,4 кг опий ва 3та ўқи бўлган «Макаров» пистолетини 12 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган яна бир афғонистонлик қўлга олинган.

«Қора дори - 2018» тадбирларида жами 904та ҳолатда 2644 квадрат метр майдонда таркибида наркотик моддалар бўлган ўсимликлар экилганлиги аниқланган. 7477 квадрат метр майдондаги ёввойи наша йўқ қилинган.
Мавзуга оид
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
08:18 / 04.06.2026