Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хориж давлатларининг ҳарбий атташелари Худоёрхон ўрдасини зиёрат қилди
Ўзбекистонда акредитациядан ўтган 27 хорижий элчихонанинг ҳарбий атташелари Мудофаа вазирлиги билан ўзаро ҳамкорлик режасига асосан Шарқий ҳарбий округнинг Қўқон гарнизонида бўлди.
Меҳмонлар экскурсияни Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдасини зиёрат қилишдан бошлади.
«Фарғона вилоятидаги кўп йиллик тарихга эга қадамжолар уларда катта таассурот қолдирди. Шундан сўнг ҳарбий атташелар ва уларнинг ёрдамчилари Қўқон гарнизонидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди.
Улар бу ерда Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган бешта ташаббус бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, замонавий ўқув синфлари ва машғулот майдончалари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, турли йўналишларда ташкил этилган тўгараклар фаолияти меҳмонлар эътиборини ўзига тортди», дейилади Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарида.
Мавзуга оид
18:21 / 10.01.2026
Атака – ҳамла, лагер – жамлоқ. Мудофаа соҳасига оид атамаларнинг ўзбекча муқобили таклиф этилмоқда
16:31 / 16.07.2025
«Ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ» — Сурхондарёда Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари машғулот бошлади
20:32 / 11.01.2025
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
20:57 / 11.11.2024