Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Трамп Испания бош вазирига ўрнини “кўрсатиб қўйди” (видео)
АҚШ президенти Дональд Трамп Осакада ўтаётган G20 саммити доирасида ўтган йиғилишлардан бирида Испания бош вазири вазифасини бажарувчи Педро Санчесга ўрнини “кўрсатиб қўйди”. Бу ҳақда Periodico нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, саммит доирасида Санчес Трампни кўргач, иккаловлари бир-бирлари билан сўрашишган. Сўнгра Санчес Оқ уй раҳбарига нимадир демоқчи бўлганда, АҚШ президенти унга бармоғи билан ўрнини кўрсатиб, йўлида давом этган. Санчес Трампнинг бу имо-ишорасига кулиб қўйиб, ўрнига ўтирган.
Испания ҳукуматида таъкидланишича, Трампнинг бу имо-ишорасини “ўтиришга буйруқ ёки шунга ўхшаш нарса” деб қабул қилиш керакмас. “Бу шунчаки ҳазил ҳолат эди”, деб айтилган ҳукуматда ва Трамп Санчесга “жойи яхши эканини” айтгани қўшимча қилинган.
Мавзуга оид
09:35 / 16.01.2026
Трамп Ғазо секторида “Тинчлик кенгаши” тузилганини эълон қилди
13:24 / 01.12.2025
Мадридда Педро Санчесга қарши ўн минглаб киши норозиликка чиқди
08:38 / 01.12.2025
Трамп урушни тўхтатиш бўйича келишув имкониятини “яхши” деб баҳолади
10:40 / 25.11.2025