Жаҳон | 20:19 / 29.06.2019
12251
1 дақиқада ўқилади

Бразилия президенти Си Цзиньпин билан учрашувни бекор қилди

Бразилия президенти Жаир Болсонару Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашувни Хитой делегацияси 20 дақиқа кечиккани сабабли бекор қилди. Бу ҳақда “Блумберг” ахборот агентлиги хабар берди. 

Осакада ўтган “Катта йигирматалик” доирасидаги учрашув маҳаллий вақт билан 14:30 бошланиши керак бўлган, бироқ 25 дақиқа ўтгач Болсонару матбуот котиби учрашув бўлмаслигини маълум қилган.  

“Президент икки томонлама учрашувни бекор қилишга қарор қилди. Учрашув бошланишида анча ушланиш бўлган, биз уларни музокаралар хонасида кутиб ўтиргандик”, деб айтган Болсонару матбуот котиби Отавио Рего Баррос.

Унинг тушунтиришича, Бразилия делегациясига президент самолёти жўнашидан олдин ўз юкини олишга улгуриш учун учрашув жойини тарк этиши талаб этилган.

Аввалроқ ОАВда Бразилия президенти учрашув давомида Бразилия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Хитойга етказилиши масаласини кўтармоқчилиги маълум қилинганди.  

Мавзуга оид