Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия собиқ президенти Болсонару уй қамоғига олинди
Бразилия Олий суди собиқ президент Жаир Болсонаруни уй қамоғига олди. У интернет орқали тарафдорларига мурожаат қилиб, суд тизимига босим ўтказишга уринганликда айбланган.
Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару Бразилиадаги уйида уй қамоғига олинди. Унга мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланган ва фақат чекланган миқдордаги одамлар билан мулоқот қилиш ҳуқуқига эга. Бундай қарор 4 август, душанба куни Олий суд судяси Александр ди Мораеc томонидан қабул қилинди. Ҳужжат суд сайтида эълон қилинган.
Мораеc ҳукмни Болсонарунинг 3 август куни интенет-алоқа орқали тарафдорларига мурожаат қилгани ва нутқдан парчалар ижтимоий тармоқларда эълон қилингани билан асосланади. Судя буни адлия тизимига босим ўтказишга уриниш деб ҳисоблади.
Бразилиянинг 70 ёшли собиқ президенти 2022 йилги сайловларда мағлубиятга учраган Луис Инасиу Лула да Силва ҳукуматини ағдаришга уринганликда айбланмоқда. 2023 йил 8 январда Болсонару тарафдорлари Лула лавозимга киришганидан кўп ўтмай Бразилиядаги Конгресс, Олий суд ва президент саройига бостириб кирди.
19 июл куни Болсонаруга электрон билагузук браслет тақилди, тунда уйда қолиш буюрилди ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди. Болсонаруга қарши суд жараёни якуний босқичга кирди. Собиқ президент «демократик ҳуқуқий тартибни бузишга уриниш»да айбланмоқда.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026