Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару ҳибсга олинди
Уй қамоғида бўлган Болсонару федерал полиция бош қароргоҳига олиб кетилди.
Бразилия Олий суди давлат тўнтаришини тайёрлашда айбланиб, 27 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган собиқ президент Жаир Болсонаруни ҳибсга олишга қарор қилди, деб хабар берди Associated Press собиқ президент ёрдамчиси Андриели Чиринога таяниб.
Болсонару август ойидан бери уй қамоғида эди. Ёрдамчининг сўзларига кўра, у бугун эрталаб ҳибсга олинган ва Бразилиядаги федерал полиция бош қароргоҳига олиб кетилган.
Суд қарорида ҳибсга олиш «собиқ президентнинг қадр-қимматига тўлиқ ҳурмат билан, кишансиз ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмасдан амалга оширилиши кераклиги» кўрсатилган.
Болсонарунинг адвокати Reuters нашрига ҳибсга олиш сабабларини тушунтирмади. Вазиятдан хабардор манба уни уй қамоғи шартлари бузилгани учун «профилактик чора» деб атади.
Прокуратура маълумотларига кўра, собиқ президент сайловда ўз рақиби, амалдаги президент Луис Инасиу Лула да Силвага халақит беришга уринган.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026