Жаҳон | 20:48 / 29.06.2019
40734
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда бир қиз сурати сабабли қозоқлар ва ливияликлар ўртасида жанжал чиқди

Қозоғистоннинг Тенгиз посёлкасида қозоқлар ва ливияликлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди. Бу ҳақда Baza Telegram-каналида маълум қилинган.

Таъкидланишича, можарога 3 GI заводининг ливиялик катта маъмури Али Довуд олган фотосурат сабаб бўлган. Суратда Дауднинг ортида турган қозоқ миллатига мансуб қиз унинг рацияси антеннасига гўёки тилини текказаётган ҳолда тасвирланган. 

Фотосурат интернетда тарқалгач, у маҳаллий ишчилар томонидан ҳақоратомуз деб топилган ва хорижликлар яшовчи посёлкага заводнинг қозоғистонлик ишчилари келиб, уларни дўппослашга тушган.

“Ак Жайык” нашри маълумотларига кўра, завод қурилиши объектларидан барча хорижликларни шошилинч эвакуация қилишга тўғри келган. Уларни олиб чиқаётган баъзи автобусларга тош улоқтирилган.

Таъкидланишича, полиция департаменти ушбу воқеани безорилик сифатида тергов қилишга қарор қилган. Воқеа жойига Атирау вилояти акими, прокурори, Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси бошлиғи, энергетика вазирининг биринчи ўринбосари йўл олган.

Мавзуга оид