Жаҳон | 22:52 / 30.06.2019
3197
1 дақиқада ўқилади

Европа иттифоқи ва Вьетнам эркин савдо тўғрисида битим имзолади

Photo: European Commission

Европа Иттифоқи ва Вьетнам шанба куни мамлакат пойтахти Ҳанойда эркин савдо ва инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни имзолашди, дейилади Европа комиссияси томонидан тарқатилган баёнотда.

Ҳужжат остига ЕИ томонидан савдо бўйича еврокомиссар Сесилия Мальмстрём имзо чеккан. «Мазкур битим Вьетнам ва Европа иттифоқи ўртасидаги иқтисодий ривожланишга хизмат қилади, икки давлат ўртасидаги савдо ва инвестиция алоқаларини мустаҳкамлайди ҳамда ЕИ ва Вьетнам ўртасидаги ҳамкорлик ва узоқ муддатли муносабатларни мустаҳкамлайди», — дейилади ҳужжатда.

Ушбу битим энди Вьетнам ва ЕИга аъзо 28 та давлат парламентлари томонидан ратификация қилиниши керак.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид