Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда йўл ҳаракати қоидаси бузилиши туфайли икки киши ҳалок бўлди
Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида 29 июнь куни Наврўз маҳалласида яшовчи, 36 ёшли К.Ҳ. бошқарувидаги “Кобальт”, русумли автомашинасини Қаҳрамон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Термиз-Ангор” М-39 йўлининг 1448-км.да ҳайдаб кетаётиб йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у Термиз шаҳарида яшаган, 58 ёшли А.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси, А.А. ва автомашинада йўловчи сифатида кетаётган укаси, 50 ёшли Б.А. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, “Кобальт” автомашинаси ҳайдовчиси К.Ҳ жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026