Жаҳон | 21:45 / 02.07.2019
7176
1 дақиқада ўқилади
АҚШ вице-президенти Нью-Гэмпширга ташрифини бекор қилди ва зудлик билан Вашингтонга қайтди
Нью-Гэмпшир штатидаги тадбирда чиқиш қилиши керак бўлган АҚШ вице-президенти Майк Пенс зудлик билан Вашингтонга қайтмоқда. Fox News телеканалининг хабар беришича, режалаштирилган тадбир бекор қилинган.
Пенснинг аввалроқ эълон қилинган иш жадвалига кўра, у Вашингтондан эрталаб учиб кетган ва ва 11:25да (Тошкент вақти билан 20:25) Нью-Гэмпшир аэропортига қўниши керак бўлган.
Телеканалнинг хабарига кўра, тадбир ўтказилиши керак бўлган жойда бўлган Пенснинг вакили йиғилганларга "вице-президент Вашингтонга чақириб олиниши шарт бўлган ҳолат" юз берганини айтган.
Унинг айтишича, Пенснинг чиқиши кечроқ муддатга қолдирилган.
Мавзуга оид
00:30 / 29.10.2023
АҚШ собиқ вице-президенти сайловолди кампаниясини тўхтатди
11:02 / 15.06.2023
Пенс: Трампнинг афв этилиши мумкинлиги ҳақида гапиришга ҳали эрта
12:06 / 08.06.2023
АҚШ президентлигига номзод Пенс Украинани қўллаб-қувватлади
22:36 / 05.06.2023