Пенс: Трампнинг афв этилиши мумкинлиги ҳақида гапиришга ҳали эрта
АҚШ собиқ вице-президенти Майк Пенс Оқ уй собиқ раҳбари Доналд Трампнинг афв этилиши мумкинлиги ҳақида гапиришга ҳали эрта деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у «Клэй Трэвис ва Бак Секстон шоуси» радиодастури эфирида 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Трампни афв этадими, деган саволга жавоб берар экан маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
Пенс Трампга қўйилган айбловлар жиддий эканини таъкидлади. Шунинг учун у мамлакат собиқ президентини айбланаётган нарсалар бўйича оқлай олмаслигини билдирди.
Пенс илгари Индиана губернатори лавозимида ишлаганини, шунинг учун ҳам афв этиш институти билан яхши таниш эканини эслади. Собиқ вице-президент афв этиш давлат арбобларининг ўта муҳим ваколатларидан бири эканини таъкидлади. Шунинг учун, Пенснинг фикрича, ҳозир Трамп афв этилиши ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта.
Мавзуга оид
17:48 / 22.11.2024
Трамп Пэм Бондини бош прокурор лавозимига янги номзод сифатида кўрсатди
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
11:15 / 21.11.2024
Путин Трамп билан Украинада ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилишга тайёр — Reuters
17:20 / 20.11.2024