Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рецепт асосида бериладиган дориларни электрон тижорат орқали сотиш тақиқланди
Фото: Валерий Матыцин/ТАСС
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, электрон тижорат орқали фақат рецептсиз бериладиган дорилар ва тиббиёт буюмларини сотиш мумкин.
Дориларни фақат фармацевтик маълумотга эга мутахассислар чакана сотиши мумкин.
Шунингдек, киритилган қўшимчалар билан дорилар ва тиббий буюмларни электрон тижорат орқали сотишда дорихоналар веб-сайтлар ва мобил иловаларда бир қатор маълумотларни жойлаштириши кераклиги белгиланди.
Хусусан, веб-сайтлар ва мобил иловаларда сотиладиган дорилар ва тиббий буюмлар ҳақида маълумот, қўллаш бўйича йўриқнома, нархи, уларнинг аналоги ҳақида маълумотлар бўлиши керак.
Рецепт асосида дорилар берилганда фармацевт рецептнинг йиртма корешогига берилган дорининг номи, серия рақами, фармацевт фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, уни имзолайди ва дорихонанинг штампини қўйиб беморга беради.
Дорилар электрон рецепт билан берилганда юқоридаги маълумотлар “Фармацевтика маҳсулотларининг ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизими”га киритилади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
Қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан сўнг кучга киради.
Мавзуга оид
22:14 / 11.04.2026
Қашқадарё ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотиб келган шахслар ушланди
08:31 / 07.04.2026
Ўзбекистон ва Покистон юқори технологияли дори ишлаб чиқариши мумкин
08:33 / 30.03.2026
Наркосавдо ва ноқонуний дориларга қарши тезкор операциялар ўтказилди
11:59 / 25.03.2026