Жамият | 14:20 / 03.07.2019
8091
1 дақиқада ўқилади

ИИВ: Фирибгар тадбиркор қўлга олинди 

Иллюстратив фото

2019 йил 2 июль куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳар ИИБга ҳужжатлар тўплами тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Уларга кўра, 2018 йил декабрь ойида Қарши туманида яшовчи, хусусий тадбиркор 23 ёшли О.Ж. Қарши шаҳар ҳудудида танишлари, Истиқлол маҳалласида яшовчи 27 ёшли А.С. ва шу маҳаллада яшовчи 28 ёшли А.И.ларга Тошкент шаҳридан арзон нархда болалар тагликларини олиб келиб беришини айтиб, алдов йўли билан А.С.дан 43 000 000 сўм ҳамда А.И.дан 56 000 000 сўм пулларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, О.Ж. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид