Қўшимча ҳисобланган солиқларни тўлашни кечиктириш муддатини қайта кўриб чиқиш таклиф этиляпти
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш муддатини қайта кўриб чиқиш ҳақида петиция эълон қилинди.
“Мамлакатимизда тадбиркорларнинг текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш бўйича белгиланган муддатни қайта кўриб чиқиш керак”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Билдирилишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 54-моддаси 6-қисмида “Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали билдириш юбориб, текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек молиявий санкциялар суммаларини тўлашни уларнинг ундирилиши тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой ичида тенг улушларда тўлашга ҳақли” эканлиги белгиланган.
“Бизнинг фикримизча, тадбиркор олти ой ичида катта миқдордаги тўловни бирданига тўлай олмайди, тўлаган тақдирда ҳам кейинчалик тўловга қобилиятсиз ҳолатга келиб, фаолияти тўхтаб қолиши мумкин”, - дейилади петицияда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Солиқ кодексининг 54-моддаси 6-қисмида белгиланган “олти ой”лик муддатни узайтириш масаласини кўриб чиқиш таклиф қилинган.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
08:34 / 16.05.2024
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди
15:07 / 10.04.2024