Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Дамас»дан улоқтирилган сумкада оғу яширилганлиги фош этилди
Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда гиёҳванд моддаларнинг ғайриқонуний айланмасига чек қўйилди.
Тадбир давомида Бухоро туманида И.С. бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада автомашинада 2 дона оқ рангли қоғоз бўлагига ўралган, оғирлиги 3,11 граммга тенг бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Шунингдек, мазкур автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Р.И. қўл сумкасини тезкор гуруҳ вакилларидан беркитиш мақсадида йўл чеккасига улоқтиришга уринган чоғида ходимларда шубҳа уйғотди ва мазкур сумка ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада сумкада 4,54 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Текширув жараёнида фуқаро Р.И.нинг гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиши ва у фуқаро Э.С.га ҳам 2 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини пуллаганлиги ўз тасдиғини топди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда Ғиждувон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.С.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Натижада ушбу шахснинг хонадонидан 1,05 грамм марихуана моддаси борлиги аниқланди.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ҳар учала ҳолатда оғуфурушлар қўлга олиниб, улардан жами 10,7 граммга тенг бўлган гиёҳвандлик моддалари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
20:09 / 11.06.2026