Жаҳон | 16:56 / 04.07.2019
11871
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған АҚШнинг Туркияга F-35 қирувчиларини етказиб бермаслигини талончилик деб атади

Фото: TASS/Zuma

Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған АҚШнинг Анқарага F-35 қирувчиларини етказиб бермаслик эҳтимолини талончилик деб атади.

"Мижозингиз бўлса ва бу мижоз сизга соатдек аниқликда пул тўласа, унга қандай қилиб маҳсулотни бермайсиз? Бу талончилик дейилади", - дея Эрдўғаннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Hurriyet газетаси.

Эрдўған Анқара 116 та F-35 самолётини сотиб олишга шартнома тузганини ва 1,4 млрд доллар тўланганини ҳамда тўртта самолёт етказиб берилганини эслатиб ўтди. Унинг таъкидлашича, Туркия нафақат сотиб олувчи бозор ҳисобланади, балки бу самолётларни ишлаб чиқаришда ҳам иштирок этади, чунки уларнинг айрим қисмлари Туркияда тайёрланади.

Вашингтон Туркиянинг Россиядан С-400 зенит ракета мажмуаларини сотиб олиши сабабли F-35 қирувчи самолётларини етказиб бермаслигини билдирганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид