Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон Су-57 ва F-35 қирувчи самолётларини сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда
Шунингдек, Деҳли Франция билан Rafale қирувчи самолётларининг қўшимча партиясини сотиб олиш бўйича келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда.
Фото: РИА Новости
Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари Россиянинг Су-57 ва Американинг F-35 қирувчи самолётларини сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда, деб хабар берди The Times of India.
Қайд этилишича, бу самолётлар мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари салоҳиятини оширишга ёрдам беради.
Аммо нашр суҳбатдошларига кўра, ҳозирча бу масала ҳеч бир томон билан муҳокама қилинмаяпти.
Шунингдек, газетанинг хабар беришича, Деҳли Франция билан Rafale қирувчи самолётларининг қўшимча партиясини сотиб олиш бўйича келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда.
Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари INS Vikrant авиаташувчи кемаси учун 2028-2030 йилларда 26 дона Rafale Marine қирувчи самолётларини сотиб олишни мўлжалламоқда.
ОАВнинг эслатишича, Rafale қирувчи самолётлари 7-10 май кунлари ўтказилган “Синдур” операцияси чоғида Покистонга зарба беришда муҳим рол ўйнаган.
Мавзуга оид
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026
Ҳиндистонда сайёҳларга «сафари» пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланди
10:35 / 24.04.2026