Light | 13:02 / 04.07.2019
19691
6 дақиқада ўқилади

Танишинг: синф хоналари, дарслар ва ўқув дастури мавжуд бўлмаган мактаб

Agora – Рурмонд (Нидерландия) шаҳридаги таълимга батамом янгича ёндашиладиган мактаб: бу ерда таълим олишга эмас, билим олишга эътибор қаратилган, - дейди Rusbase.

Турли ёш гуруҳлари йўқ

Agora’да ўн икки ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган болалар ўқишади. Уларнинг ҳар бирига шахсий таълим жараёнини назорат қилиш имконияти берилади. Улар ўзларини қизиқтирган мавзуларни ўрганишлари мумкин. Кимдир мўғул отлари ҳақида ўқиса, яна бошқа биров скейтбордлар ва темирчилик ҳақида маълумот олади. Бу ерда коуч (инглиз тилидан coach - тренер) деб аталадиган ўқитувчининг иши ана шу жараённи кузатишдан иборат.

Agora ходимлари ҳар бир талаба билан ўқув жараёнини янада ривожлантириш устида ишлаш, шунингдек, сезиларли натижани таъминлаши лозим.

Мактаб асосчиси Роб Хоубен Агорани университет (билим олиш жойи), будда ибодатхонаси (фикрлаш мумкин бўлган жой), кўнгилочар боғ (ўйнаш мумкин бўлган жой) ва коммунал бозор (буюмларни алмаштириш мумкин бўлган жой) қоришмаси сифатида тасвирлайди. Ҳар бир кун йиғилишдан бошланади – мактаб ўқувчилари нимага эришмоқчи эканликлари ва бунда уларга қандай ёрдам кераклиги ҳақида гапиришади. Уларнинг синфдошлари бу вақтда бирор ғоя ва маслаҳатларни таклиф этишлари мумкин.

Шахсий столлар

Ҳар бир ўқувчининг ўзи истаганидек жиҳозлаши мумкин бўлган столи мавжуд. Мажлисдан кейин ўқувчилар лойиҳаларга киришадилар – улар ўз столларида ёки бошқа жойда шуғулланишлари мумкин. Тушликдан кейин сукунат соати бўлади. Унда ўқувчилар ухлашмайди, тинч ҳолатда ўқишади ва ўйлайдилар. Куннинг охирига қадар болалар лойиҳа ёки гуруҳ иши билан шуғулланишда давом этадилар. Улғайган сари ўқувчилар билим олишнинг мослашувчан вақтини танлашлари мумкин.

Фото: Medium

Ўқувчиларга ўзлари истаган нарсани ўрганиш борасидаги эркинлик ёқади.

Коучлар ўқувчилар эркинлигини бошқарадилар, бироқ шу билан бирга дастурга улар қонун бўйича билишлари керак бўлган нарсаларни ҳам киритишади. Масалан, барча ўқувчилар муайян ёшга қадар Пифагор теоремаси билишлари керак, бироқ у билан математика дарсида танишишлари мажбурий эмас. Ўқитувчилар уни географий муаммо таҳлили вақтида тушунтиришлари мумкин.

Мобил телефонлардан тез-тез фойдаланиш

Агорада ўқувчилар мобил телефон ва интернетдан фойдаланишади. «Болаларимиз бари бепул Chromebook’ка эга, улар куни бўйи интернетдан фойдаланишлари мумкин. Биз уларга телефонлардан фойдаланишга рухсат берамиз. Чунки улар муайян фурсатларда телефондан фойдаланмасликни билишлари керак. Телефонни жавонга яширган ҳолда буни ўрганиб бўлмайди, чунки ўша жавонни бутун умр ёнингизда олиб юришга тўғри келади», - дейди Роб. Мактаб Chromebook’дан фойдалана олади, чунки у дарсликларга кўп пул сарфламайди.

Фото: Medium

Agora 2014 йилда таълим ғоясига ўзгача ёндашиш мумкинлигини текшириш учун ўтказилган тадқиқот доирасида очилган. Қайд этиш жоизки, мактаб қандай бўлиши ва унда нима билан шуғулланиш ҳақида айнан ўқувчилар билан маслаҳатлашилган. Ҳозирда мактабда 250 та ўқувчи ўқийди, бу ерга ўқишга киришни истовчилар ундан ҳам кўп.

Такомиллашиш жараёни тестларсиз қандай ўлчанади?

Бу яхши савол, унга ўқитувчилар ҳам, ўқувчилар ҳам жавоб беришмаган.

Egodact  дастурий таъминоти Agora ўқувчилари - Рафаэль, Барух ва Рубен томонидан нафақат ўқувчиларга берилган вазифа, балки уларнинг такомиллашуви жараёнини кузатиш учун ҳам ишлаб чиқилган. Ундан фойдаланиш осон. Эндиликда болалар ўз компанияларини очиб, дастурий таъминотни бошқа мактабларга ҳам сотишни бошладилар. Улар бизнес-режа ёзишди, маҳсулотнинг ривожланиш харитасини тузишди ва банкда ҳисоб рақам очишди. Ўз ғояларини 14 ёшда бошладилар.

Албатта, ҳозирча Agora бу – мактаб экани кўриниб туради. Унда аудитория ва ошхона бор, ҳамма ерда болаларнинг кулгуси эшитилиб туради. Бироқ у ерда ўқувчилар гуруҳ билан ёки мустақил тарзда шуғулланиш учун телефон орқали брон қилишлари мумкин бўлган мажлислар заллари бор.

Мактабда ресторан ҳам мавжуд. Келажакда Роб бу ерда ресторан бизнесини очиб, маҳаллий аҳолига хизмат кўрсатишни режалаштирмоқда.

Фото: Medium

Буларнинг бари нимага олиб боради? Анъанавий таълим иш берувчилар биздан талаб этувчи кўникмалар – эмпатия, мулоқот қилиш, жамоада ишлаш қобилияти, муаммоларни ҳал этиш кўникмасини ўргатмайди. Улар кўплаб муддат, факт ва формулаларни беради. Агорадаги болалар бошқачасига билим олишади: уларда худди катталарда бўлгани каби жами маълумотлар чўнтакларида, керак бўлганида ундан фойдаланишлари мумкин. Улардаги soft skills  орасидаги муҳим нарса ўзининг муаммоларни ҳал эта олишига бўлган ишонч ҳисси ва бир-бири ва катталар билан мулоқот қила олишлари ҳисобланади.

Келажакда иш ана шундай бўлади. Agora ва бошқа новаторлик мактаблари болаларга кейинчалик муваффақиятга эришишда ёрдам берадиган кўникмаларни ўргатишади. «Буни мактабимиз болалари учун эмас, барча болалар қилаяпман. Ҳар бир бола ана шундай шуғулланишини истайман. Жудаям кўплаб кишилар кутаётганлар рўйхатида эканидан афсусдаман, бироқ ходимларни ўқитиш учун вақт керак». Шунга қарамай, ҳар бир одам билим олиши ва буни амалга ошириши мумкин», - дейди Роб.

Мавзуга оид