Ўзбекистон | 13:55 / 18.11.2024
1470
1 дақиқада ўқилади

Нидерландияда ўзбекистонлик мутахассислар учун малака ошириш курслари ташкил этилади

Ўзбекистон Нидерландиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги академик алоқаларни мустаҳкамламоқда.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон дипломатлари Нидерландиянинг Вагенинген университети ва тадқиқот маркази ректори Каролин Кроэзе билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва Вагенинген университети ўртасида қишлоқ хўжалигининг устувор йўналишлари бўйича икки томон учун манфаатли бўлган академик ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Вагенинген университети ректори Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги муассасалари билан таълим ва илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, мамлакат мутахассислари учун малака ошириш курсларини ташкил этишга тайёрлигини тасдиқлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид