Жаҳон | 18:42 / 04.07.2019
6754
1 дақиқада ўқилади

Хитой Трампдан берган ваъдасини бажаришни ва Huawei’га нисбатан санкцияларни бекор қилишини сўради

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трамп берган ваъдаларини эслаши ва Huawei корпорациясига нисбатан санкциявий босимни бас қилиши керак. Бу ҳақда ХХР тижорат вазирлиги вакили Гао Фэн айтди.

"Биз Трампнинг Осакадаги G20 саммити матбуот анжуманидаги баёнотини эътиборга олдик: Америка томони ўз миллий корхоналарига Huawei’га юқори технология маҳсулотларини сотишга рухсат беради. Умид қиламизки, АҚШ ваъдасида туради ва қисқа муддатларда хато чоралар кўришни тўхтатади, Хитой компанияларига босим ўтказишни бас қилади", деди у.

Осакадаги G20 саммитида ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокаралар якунида АҚШ президенти Huawei’га Америка маҳсулотларини олишга рухсат беришини билдирганди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид