Жаҳон | 09:27 / 05.07.2019
25527
1 дақиқада ўқилади

Америкалик миллиардер авиаҳалокат қурбони бўлди

Фото: Getty Images

7 киши, жумладан америкалик миллиардер Крис Клайн Багам оролларида вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда BNO News нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа 4 июль тонгда юз берган. Вертолёт ҳавога кўтарилгандан кўп ўтмай Багам оролларининг энг шимолий ороли яқинида, Атлантика океанига қулаган.   

Вертолёт бортида 7 киши бўлган, уларнинг бирортаси омон қолмаган. Қурбонлардан бири миллиардер эканини унинг дўстлари тасдиқлашган. Клайн 62 ёшини қаршилаши арафасида ҳалок бўлди. Қолган жасадларнинг шахсини дарҳол аниқлашнинг имкони бўлмаган.

Ҳалокат сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Forbes нашри маълумотларига кўра, миллиардернинг бойлиги 1,8 млрд долларни ташкил қилган.

Мавзуга оид