Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда полиция ва разведканинг ОАВ эркинлигига таъсир кўрсатиш ҳолати бўйича суриштирув ишлари бошланди
Австралия ҳукумати полиция органлари ва разведка кучларининг матбуот эркинлигига таъсир кўрсатиш ҳолати бўйича суриштирув ишларини бошлади.
"Парламентнинг разведка ва хавфсизлик бўйича қўмитаси полиция органлари ва разведка кучларининг матбуот эркинлигига таъсир кўрсатиш ҳолати бўйича суриштирув ишларини бошлади", - дейилади парламент хабарида.
Июнь ойи бошларида Австралия федерал полицияси Афғонистонда мамлакат ҳарбийлари жиноятлар содир этгани ҳақидаги 2017 йилдаги туркум материаллари учун Сиднейдаги ABC корпорацияси қароргоҳида тинтув ўтказганди. Хабар қилинишича, 2009 йилдан 2013 йилгача тинч аҳолининг ўлими бўйича журналистик суриштирув олиб борган журналистлар Дэн Оукс ва Сэм Кларк ҳамда янгиликлар бўлими директори Гэвин Моррисга нисбатан тинтув ўтказилган.
ABC телеканали мамлакат федерал судига мурожаат қилиб, тинтув ордерини ҳақиқий эмас деб топишни ва барча олиб қўйилган материалларни қайтаришни сўраган.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026