Божхона постларининг июнь ойи рейтинги эълон қилинди
Экспорт-импорт расмийлаштируви учун сарфланган вақт бўйича божхона постлари рейтинги июнь ойи якунлари бўйича янгиланди. 2019 йилнинг январь ойидан бери Божхона қўмитаси сайтида божхона постларида божхона расмийлаштируви вақти ҳақидаги статистик маълумот ҳар ой эълон қилиб борилмоқда.
Экспорт
Бухоро вилоятидаги «Ғиждувон» божхона пости етакчига айланди - ушбу божхона постида божхона юк декларацияси ўртача 3 дақиқа-ю 41 сонияда расмийлаштирилган. Кейинги ўринлардан худди шу вилоятдаги «Қоровулбозор» (7 дақиқа ва 15 сония) ҳамда Андижон вилоятидаги «Асака» (9 дақиқа-ю 53 сония) божхона постлари жой олди.
«Арк булоқ» (2 соат-у 13 дақиқа), «Назарбек» (1 соат 45 дақиқа) ва «Сергели» (1 соат 24 дақиқа) постлари аутсайдерга айланди.
Импорт
Бу ерда «Қоровулбозор» божхона пости етакчи бўлди - 30 дақиқа ва 30 сония. Кейинги поғоналардан Навоий вилоятидаги «Навоий индустриал» (44 дақиқа ва 31 сония) ва Сурхондарё вилоятидаги «Жарқўрғон» (47 дақиқа ва 19 сония) божхона постлари жой олди.
«Чуқурсой» (6 соат), «Назарбек» (5 соат 35 дақиқа) ҳамда «Арк булоқ» (4 соат-у 37 дақиқа) постлари аутсайдерга айланди.
Мавзуга оид
07:35 / 22.08.2024
“Ғишткўприк” постида кузатилаётган тирбандликлар юзасидан изоҳ берилди
10:52 / 03.07.2023
Twitter мавжуд постлар сонига вақтинчалик чеклов жорий қилди
19:30 / 31.01.2023
Имтиёз, қулайлик ва йўқолаётган бюрократия – божхона тизимида нималар ўзгарди?
23:41 / 11.01.2023