Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги: бугун маиший техника бўйича нархларимиз қўшни давлатлардагига тенглашган
Бугун, 5 июль куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида давлат раҳбарининг 2019 йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда берилган маълумотларга қараганда, иқтисодиётда талаб юқори бўлган, республикамизда ишлаб чиқарилиши тавсия этиладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларнинг янги 99 тури вазирликнинг веб-сайтига тадбиркорларга етказиш учун жойлаштирилган ва бу маҳсулотларни 2019-2020 йилларда ўзлаштириш бўйича ҳудудларда 55 та ташаббускорлар томонидан лойиҳалар ишлаб чиқилган.
ОАВ ходимлари Андижонда шприц ва қўлқоплар харидида мавжуд тартибларга риоя қилинган ёки йўқлиги ҳақида сўралди.
Тадбирда иштирок этаётган Молия вазирлиги вакили бундай харидлар ҳудудий комиссия томонидан ҳал қилинишини, Андижондаги ҳолат бўйича текширув кетаётганини билдирди.
Kun.uz мухбирининг ҳозирги кунда қайси соҳа протекционизмга кўпроқ муҳтожлиги бўйича саволига Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бошқарма бошлиғи Фазлиддин Рўзиев шундай жавоб берди:
– Масалан, маиший техника бўйича ҳолатни оладиган бўлсак, бундан 10 йил илгари маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажми ички бозорнинг 10-15 фоизини қопларди. Ҳозир бу кўрсаткич 45, айрим позицияларда 70 фоизга етди. Илгарилари қўшни давлатларда маиший техника арзонлиги туфайли кўпчилик четга чиқиб олиб келишга интиларди. Ҳозир кўп маҳсулотларимиз нархи тенглашди ва ҳатто бизда арзонлашгани туфайли хорижга экспорт ҳажми ошмоқда.
Озиқ-овқат саноатида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида позицияларимиз кучли. Лекин ҳали кўпчилик соҳалар ҳимояга муҳтож.
Мавзуга оид
17:14 / 24.08.2024
Eltech-Lab энергосамарадорлик синовларини ўтказа олмади. Товарлар ярим йил божхонада қолиб кетган
21:12 / 19.08.2024
Нотариф чекловлар фонида: Маиший техника импорти кескин қисқарди
17:09 / 19.06.2024
Radius дўконлар тармоғидан мега акция: муддатли тўловга 50% гача арзон!
17:21 / 27.02.2024