Гап нимада?

Kun.uz жорий йилнинг феврал ойида маиший техникалар импортида янги талаб киритилиб, энергосамарадорлик тестларини ўтказиш мажбурий бўлгани ҳақида ёзганди. Февралдан Ўзбекистонга олиб кириладиган совиткич, музлаткич ва кондиционерлар энергосамарадорлик бўйича синовдан ўтказила бошланди. Бу синов баённомасини олмасдан туриб, уларга мувофиқлик сертификати берилмайди ва товарни Ўзбекистонда сотиш мумкин бўлмайди.

Бундай талаб 2019 йилдаги президент қарорига асосан кучга кирган. Унга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан бошлаб илгари фойдаланишда бўлган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги “B” ва ундан қуйи тоифадаги энергия сарфловчи маиший электр приборларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланган. Бу тоифага 18 турдаги маиший техникалар киради. Синов лабораторияларини ишга тушириш катта маблағ талаб қилгани боис бу тартиб амалда 2024 йил бошидан кучга кирган ва дастлабки босқичда совиткич, музлаткич ва кондиционерлар энергосамарадорлик тестларидан ўтказила бошланган.

Таҳририятга мурожаат қилган импортчилар синов баённомасини олиш қимматга тушаётгани ҳақида айтганди. Бунга сабаб энергосамарадорлик бўйича фақат битта корхона – “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳузуридаги “Eltech-Lab” МЧЖ синов баённомасини бераётганди. Шу туфайли совиткич ва музлаткичлар олиб кирувчи 30 дан зиёд импортёрлар навбати келишини кутаётганди.

Тадбиркорлар ярим йил кутишга мажбур бўлган

Kun.uz'га маълум бўлишича, “Eltech-Lab” феврал ойида ўтказишни бошлаган синов тестлари натижасини май ойига қадар ҳам тақдим эта олмаган.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг баёнот беришича, жорий йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб, уюшма ҳузуридаги “Eltech-Lab” МЧЖда энергосамарадорлик бўйича (совиткич, музлаткич ва кондиционер) синов жараёнлари тўхтатилган.

“9 турдаги товарни тестдан ўтказиш учун ариза берганман. Май ойигача Eltech-Lab кутиб туринг, навбатингиз келмади деб, ишни чўзиб юрди. Сертификат ололмай югуриб юрганимда Eltech-Lab'дан ташқари UzTest лабораторияси ҳам очилди. Eltech-Lab'дан май ойининг охирида пулимни қайтариб олиб UzTest'га олиб бордим ва жавобини ўтган ҳафта олдик. UzTest 2 ойда тест натижаларини чиқариб берди”,