Жаҳон | 22:51 / 05.07.2019
22367
1 дақиқада ўқилади

Трамп нутқи вақтида чалкашликларга йўл қўйди

Фото: DPA

Аввалроқ мадҳия сўзларини унутиб қўйган АҚШ президенти Дональд Трамп Мустақиллик куни муносабати билан сўзлаган нутқи вақтида чалкашликларга йўл қўйди. Гап шундаки, у мустақиллик учун уруш вақтида АҚШ армияси инглизлар аэропортларини эгаллаб олганини айтган. 

Бироқ АҚШда мустақиллик учун уруш 1700-йиллар охирида юз берган, ваҳоланки АҚШда илк авиаташувлар 1900-йиллар бошидангина амалга оширила бошланган.

Бу Трамп нутқидаги ягона чалкашлик бўлмаган. Твиттерда CNN мухбири Дэниел Дейл маълум қилганидек,  Форт Мак-Генри учун жанг Трамп айтганидек инқилоб уруши вақтида эмас, 1812 йилдаги уруш вақтида юз берган. 

 

Мавзуга оид