Uzauto Motors: GM кетгани йўқ, фақат тизим ўзгарди ва унинг номи – GM Alliance
GM компанияси Ўзбекистондан кетгани йўқ, аксинча Ўзбекистон томони билан альянс ташкил этди. Бу эса Uzauto Motors компаниясига турли йўналишларда мустақилликни тақдим этди. Компания бош директори в.б. Рустам Ражабов Асакадаги заводда ўтказилган матбуот анжуманида шундай баёнот берди.
«Интернет тармоғида GM Ўзбекистондан кетибди, каби турли хабарлар тарқалди. Йўқ GM кетмади. Бизнинг иш фаолиятимизда ҳам ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Бизда фақат ном ўзгарди. GM қолса бўлмасмиди, деган савол туғилиши табиий. Йўқ, қолиши мумкин эмасди. Биз 2018 йил октябрда GM ўз улушини Ўзбекистон ҳукуматига сотганини эълон қилгандик. Илгари 25 фоиз ҳиссага эга эди», - деди Рустам Ражабов.
Ражабов, шунингдек, GM ўз улушини сотганининг сабабига ҳам ойдинлик киритар экан, компаниянинг мустақил бўлиши бу ерда инжиниринг ва автотадқиқот ишларини олиб боришга туртки беришини таъкидлади.
«GM компанияси сўнгги вақтларда дунё бўйлаб ўз заводларини оптималлаштириш сиёсатини олиб бормоқда. Мисол учун Африкадаги заводини ҳам сотди. Бу ерда ҳам кейинги босқич ривожланишимизга, маҳаллийлаштириш даражасини юқори даражага кўтаришга хизмат қиладиган тизимга ўтдик. Унинг номи GM Alliance. Бу биз учун яхшиликка. Чунки, илгари биз GM билан ишлаганимизда, ҳеч нарса қила олмасдик. Дунёнинг 3 жойида (АҚШ, Бразилия ва Ж.Корея) йирик техник марказлари бор, улар ихтиро қиларди. Ҳатто, ташқи ёритқич чироғи ёки рангини ҳам ўзгартира олмасдик. Ўзгартириш киритиш учун ўша марказларга мурожаат қилишимизга тўғри келар эди.
Альянс ҳисобига бизга мустақиллик тегди. Шу билан бирга, таъкидлашни истардимки, GM биз билан. Экспорт қиламиз. Маҳаллийлаштиришни амалга оширамиз. Технологияларни ривожлантирамиз. Ходимларни ўқитишни давом эттирамиз», - дея қайд этди Рустам Ражабов.
Мавзуга оид
18:27 / 31.10.2024
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
13:29 / 14.10.2024
2024 йилнинг 9 ойида UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 89 фоизни ташкил қилди
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
21:07 / 16.09.2024