Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 01:14 / 07.07.2019
4597
1 дақиқада ўқилади
Флоридада газ портлаши оқибатида камида 20 киши жароҳатланди
Фото: CBS
АҚШнинг Флорида штатидаги Плантейшн шаҳрида газ портлаши оқибатида камида 20 киши жароҳатланди.
Хабар қилинишича, портлаш шаҳардаги Fountains деб номланувчи савдо маркази яқинида юз берган.
Ижтимоий тармоқларда ҳодиса жойидан олинган видеолавҳалар жойлаштирилди. Лавҳаларда бинонинг вайрон бўлганини кўриш мумкин. ОАВнинг хабар беришича, портлаш тўлқини қўшни уйлардаги деразаларни чил-чил қилган.
Ўт ўчириш хизмати бошлиғи Жоэл Гордоннинг айтишича, портлаш натижасида камида 20 киши жароҳатланган. Икки кишининг жиддий жароҳатлангани айтилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш