Жамият | 23:28 / 07.07.2019
17406
1 дақиқада ўқилади

Uzauto Motors раҳбари президентнинг компанияга нисбатан танқиди ўринли бўлганини таъкидлади

Uzauto Motors бош директори в.б. Рустам Ражабов Президент Шавкат Мирзиёевнинг Uzauto Motors компанияси хусусидаги танқидий фикрлари ўринли бўлганини таъкидлар экан, корхона узоқ йиллар зарар кўриб ишлаганини билдирди. Шу билан бирга, Асака автомобиль заводи ҳудудида ташкил этилган матбуот анжуманида компания 2018 йилни фойда билан якунлаганини қайд этди. 

«Давлат раҳбаримиз танқид қилганининг сабаби биз кўп йиллар “убитка”да юрганмиз. Зарар кўриб ишлайдиган хўжалик кимга керак? Президентимиз шу жиҳатга эътибор қаратган ва танқиди ўринли бўлган.

Аллоҳга шукр, ўтган 2018 йилда президентимиз ислоҳотлари самараси натижасида 1 трлн 375 млрд сўм фойда кўрилди. 15 фоиз рентабелликка эришилди. Бунинг натижасида ишчиларнинг маошлари ҳам 1,5 бараварга оширилди», - деди Рустам Ражабов. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид