Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат хизматлар марказида фуқаролик паспортини олиш имконияти пайдо бўлди
Фото: KUN.UZ
Наманган тумани аҳолиси давлат хизматлари марказида ФҲДЁ ва нотариат органлари хизматларидан фойдаланиш, фуқаролик паспортини олиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш имконига эга бўлди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, «Обод марказ» дастури доирасида қурилган мазкур марказ биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси, ҳудудий адлия бўлими ҳамда Наманган тумани Давлат хизматлари маркази жойлашган.
«Марказ ходимлари туман аҳолисига тезкорлик, қулайлик ва шаффофлик тамойилларига асосланган 80 дан ортиқ давлат хизматларини кўрсатишдан ҳамиша мамнун. Ўз бизнесини бошламоқчи бўлган инвесторлар учун эса алоҳида дарчалар ҳар доим ҳуқуқий ёрдам беришга ва зарур хизматлари кўрсатишга тайёр», — дейилади агентлик ахборотида.
Зал бўйлаб ўрнатилган белгилар давлат хизмати кўрсатилиши учун қадамма-қадам йўналтиради. Электрон навбат олиш учун инфокиоск мавжуд.
«Янада қулайлик яратиш мақсадида бу ерда болалар ўйингоҳи, она ва бола ҳамда тиббиёт хоналари, кутубхона ҳамда кафе ишлаб турибди. Ташриф буюрувчилар бепул WiFi дан фойдаланиш имконига эга. Имкониятлари чекланган шахслар учун тегишли аравача ва пандус ўрнатилган. Умуман олганда, ҳар бир фуқарога — алоҳида эътибор, жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари ҳисобга олинган», — дея қўшимча қилинади хабарда.
Мавзуга оид
12:59 / 11.01.2025
«Энг кучли» паспортлар рейтинги. Сингапур етакчи, Ўзбекистон 80-ўринда
17:33 / 07.12.2024
Кипр Путиннинг собиқ курсдошига берилган «олтин паспорт»ни олиб қўймади
17:27 / 26.11.2024
Қозоғистон паспорти Марказий Осиёда энг кучли деб топилди
18:21 / 13.08.2024