Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жорий йилнинг илк 6 ойида 20 та давлатда 38 журналист ўлдирилди
Жорий йилнинг январидан июни охирига қадар 20 та давлатда 38 журналист ўлдирилди. Бу ҳақда Press Emblem Campaign ноҳукумат ташкилоти хабар берди.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 42 фоизга пасайган ва бу ижобий омил сифатида қабул қилинган. 2018 йилнинг илк 6 ойида дунёда 66 журналист ўлдирилганди.
Вазият асосан Сурия ва Ироқда ихтилофлар камайгани билан боғланган. Бироқ икки давлатдаги вазият ҳанузгача ташвиш уйғотмоқда: Мексикада 2019 йилнинг биринчи ярмида 9 журналист, Афғонистонда эса 6 журналист ўлдирилган.
Афғонистонда ушбу вазият учун асосий жавобгарлик террорчилар зиммасига юкланса, Мексикада жиноий гуруҳлар зиммасидадир.
PEC ташкилоти халқаро журналистлар гуруҳи томонидан 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, БМТ ҳузуридаги махсус маслаҳат берувчи мақомига эга. Унинг фаолиятидан мақсад ихтилофлар, тартибсизликлар ҳудудларида ёки хавфли миссияларда ишловчи журналистларнинг ҳимояси ва хавфсизлигини кучайтириш ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
23:45 / 12.06.2026
ЖЧ бошланди: Раул гол урди, Эронни сиқишмоқда
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
08:25 / 12.06.2026