Жамият | 20:20 / 09.07.2019
18683
7 дақиқада ўқилади
Реклама

"IFODA" билан 100 центнер!

Деҳқон халқнинг ризқи. Ҳам ўзининг,  ҳам элнинг дастурхонини тўкин қилиш мақсадида ерга уруғ қадайди, меҳнат қилади. Йил давомида хирмони юксак бўлиши учун ҳаракатда бўлади ва самараси яхши, ҳосили мўл бўлса димоғи чоғ бўлади. 

 

Айни кунларда юртимизнинг ғалла майдонларида ўрим-йиғим ишлари авж палласига кирган. Мутахассисларнинг айтишича, заминимизда бу йилги ғалланинг чўғи ҳар йилгидан баландроқ. Фермер хўжаликларида куздан бошлаб қилинган машаққатли меҳнатнинг ҳосилидан баракали хирмон кўтарилмоқда. Айниқса, бугун деҳқончиликка замонавий илм ва услублар билан ёндашаётган фермерлар кўзлаган, чамалаган ҳосилини ортиғи билан йиғиб олмоқда. Хусусан, Ифода билан ҳамкорлик қилиб 100 центнер ҳосил олган фермерлар...

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги “Файз” фермер хўжалиги бу йил гектарига оз эмас, кўп эмас нақд 100 центнердан ҳосил олиб, хирмон уймоқда.Бунинг сирини хўжалик раҳбари Рауф ака қуйидагича изоҳлайди.

– Буғдой, пахта экиб мана Худога шукр, юқори ҳосилларга эришиб келяпмиз. Бунинг сабаби “Ифода” агрокимёҳимоя билан ишлаётганимиз. Ғалладан яхши ҳосил олиш учун аввало уруғни дорилашдан бошлаш зарур. Биз уруғнинг тез униб чиқиши ва касалликларга чидамли бўлиб етилиши учун ВЛ-77 препаратидан фойдаланиб, кейин экамиз.

Шу препаратларни ишлатганимиз учун мана бугун 100 центнердан ҳосил оляпмиз. 

– “Ифода” компанияси билан беш йилдан бери ишлаб келяпмиз. Авваллари 1 тонна 200 кг, 1 тонна 300 кг минерал ўғит сарфлар эдик. Лекин мана бу йил 600 кг минерал ўғит бериб, гектарига 100 центнергача ғалла олса бўлар экан.

“Қўшни фермерлар келиб, “нима қилдинг, нима бердинг?” деб сўраганда биз “Ифода”нинг препаратларидан ишлатдик, дедик. Улар бироз ишонмади. Ва биз “Ифода”  билан бирга шу далаларнинг ўзида улар учун ҳудуд ва туман семинарларини ўтказдик.

“Ифода”билан ишлаб ҳам минерал ўғитдан, ҳам пулдан тежаяпмиз. Умуман иқтисод қиляпмиз.”

Рауфжон РУСТАМОВ, “ФАЙЗ” фермер ҳўжалиги раҳбари ИФОДА компанияси агрономлари билан

Рауф акага фермерлик бегона эмас. Бу унга ота касб. Ёшлигидан ер билан тиллашиб, агрохўжаликнинг барча сир-синоатларини пухта ўзлаштирган. Шу боис ҳам ҳар йили белгиланган режани ортиғи билан бажариб, юзи ёруғ бўлиб келмоқда. Унинг бу натижаларида Ифода компаниясининг ҳам ҳиссаси борлигини фермер алоҳида мамнуният билан эътироф этади.

Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги “Тиллабоев ҳосили мўл” фермер хўжалиги раҳбари Аъзамжон Нурмирзаев ҳам яхши ният ила 48,8 гектар майдонга буғдой экиб, кўпчилик миришкорлар ҳавас қиладиган ҳосилга эришди. У бир гектардан 100 центнерга яқин ғалла олди. Табиийки, Аъзамжон ака бундай кўрсаткич орқали шартнома режасини ортиғи билан бажарибгина қолмай, ҳам ўзининг, ҳам елкадош ишчиларнинг оиласига даромад-у, барака олиб кираётганидан мамнун. 

Аъзамжон НУРМИРЗАЕВ - “Тиллабоев ҳосили мўл” фермер хўжалиги раҳбари

“Мана, буғдой ўримини тугатяпмиз. Яратганга шукур, ҳосилдорлик кутгандан ҳам аъло даражада бўлди. Бундай мўл ҳосил вужудга келишининг энг биринчи омилларидан бири - бу “Ифода” агрокимёҳимоя компанияси билан ҳамкорлик қилаётганимда. “Ифода” компаниясининг тажрибали агрономлари ерларимни ўрганиб, мавсум давомида зарур ўғитларни, самарали гербицид, стимуляторларни вақтида ва меъёрида қўллаш бўйича тавсиялар бериб боришди. Ва мана ўзингиз кўриб турибсиз...” – дейди фермер.  

“Ифода” компанияси билан 3-4 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келамиз. Айниқса, стимуляторлар, ўғитлар ва ҳашаротларга қарши қўллаётган препаратларимиз жуда катта самара берди. “Ифода” компаниясининг агрономлари келиб, ўзларининг тавсияларини бериб кетишади. Ҳатто, препаратларни қўллаётган пайтда, масалан ширага, занг касалликларига қарши сепиш пайтида ўзлари миқдорини белгилаб бериб, ёрдам кўрсатишмоқда. Компания билан нафақат буғдойда, балки пахтада ва томорқа экинларида ҳам шартнома қилиб, ҳамкорликда ишлаб келяпмиз.”

Бугунги кунда Республикадаги деҳқон ва фермерларга янада яқинроқ бўлиш ниятида Ифода компаниясининг барча вилоятлар бўйлаб 100 га яқин филиаллари (савдо шохобчалари) фаолият кўрсатмоқда. Компания етакчи агрономлари фермер ва деҳқон хўжаликларида бўлиб, ғалладан бўшаган майдонларни такрорий экин экиш олдидан ерни озиқлантириш ҳамда бегона ўт ва зараркунандаларга қарши ишлаш бўйича деҳқонларга ўз маслаҳатларини бериб боряпти.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари энди Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда

IFODA компанияси томонидан инновацион ғояларни амалиётга татбиқ этиш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича доимий изланишлар олиб борилади. Албатта, даставвал мижозларнинг ортиб бораётган талаблари, уларнинг хоҳиш ва истаклари ҳамда бозор коньюнктураси ҳисобга олинади.

Компания томонидан энг илғор ва замонавий технологияларга асосланган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш заводи лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади, импорт ўрнини босадиган сифатли ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш ва маҳаллий бозорни таъминлаш ҳамда экспорт қилишдан иборат.

Ҳар бир мижоз - эътиборда!

Республикамизнинг барча худудларида компаниянинг малакали мутахассислардан иборат агрономик жамоа сизнинг экин майдонларингизни доимий назорат қилишади ва экинларни ҳимоя қилиш, ҳосилни сақлаб қолиш, кўпайтириш бўйича бепул маслаҳатлар берадилар. Бу ҳам мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилган фаолиятлардан биридир!

“Биз таклиф қилаётган кимёвий препаратлар ёрдамида деҳқонларимизнинг ҳосили мўл бўлса ва юқори даромадга эришсалар, ўзимизни беҳад бахтиёр ҳис этамиз. Зеро, бизнинг олий мақсадимиз ва шиоримиз мўл, сифатли ва юқори даромад келтирувчи ҳосилни мижозларимиз билан биргаликда етиштиришдир!”

Батафсил маълумот учун маслаҳат маркази +998781470500

Телеграм каналларимизга обуна бўлинг

@ifodaagroconsulting

@ifodapaxta2019

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид