Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда “IFODA” компанияси заводининг тўлиқ ишга тушиши муносабати билан тадбир ташкил этилди
Ўзбекистоннинг етакчи агрокимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланмиш – “IFODA” компаниясининг Наманган вилоятидаги заводининг тўлиқ ишга тушиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Республикадаги соҳа мутасаддилари, тармоқ вазирлик ва идоралар масъуллари, “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти ва Наманган вилоят ҳокимлиги раҳбарияти, хорижий ҳамкорлар, деҳқонлар, фермер хўжалиги ва агрокластерлар мутахассислари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.



Йиғилганлар олдида сўз олган “IFODA” компанияси бош директори Қодирбек Мирзамаҳмудов, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровлар ўн беш йилдан зиёд вақт мобайнида аграр соҳанинг ривожланиши ва фермерларнинг мўл ҳосил етиштириши учун хизмат қилиб келаётган “IFODA” компанияси заводининг тўла қувват билан ишга тушиши муносабати билан дил сўзларини билдиришди.



Тантанали очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар гуруҳларга бўлинган ҳолда корхона ишлаб чикариш мажмуини кўздан кечиришди, завод ишчи мутахассислари, агроном-энтомологлари билан мулоқот қилишди.
Заводнинг махсус ихтисослашган лабораториясида
Корхона маҳсулотларининг сифати шу ердаги махсус ихтисослашган лабораторияда назорат қилиб борилади. Ушбу лабораторияда маҳсулот намуналарининг кимёвий элементлари таркиби синчковлик билан таҳлил қилиниб, унинг белгиланган норма ва таркибга қанчалик мослиги, хусусан, модда ва компонентларнинг етарли миқдорда экани таҳлил қилинади.



2019 йилда ишга тушган ихтисослашган тадқиқот ва ривожланиш Марказининг илмий даражага эга бўлган маҳаллий ва хорижий мутахассислари заводда тайёрланаётган препаратларнинг юқори сифатини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда тадқиқот ишларини олиб борадилар.
Деҳқонлар самара олаётган сифатли маҳсулотлар
“IFODA” компанияси фаолияти бевосита аграр сектор субъектлари учун зарур ҳамда экологик хавфсиз бўлган воситаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ўз олдига дунё бозорида муносиб ўрин эгаллаш каби улкан мақсадларни қўйган корхона 22 йил мобайнида муваффақият ва ривожланиш йўлидан бориб, бугунги кунда мамлакатимизнинг етакчи агрокимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан бирига айланди.




Компания юқори сифатли маҳсулотларни тайёрлаш ва етказиб бериш билан бирга, истеъмолчиларга – ўсимликларни ҳимоя қилиш маданиятини оширишга доир ўзининг юқори малакали хизматларини ҳам кўрсатади. Компаниянинг Наманган вилоятида жойлашган заводи унинг ишлаб чиқариш тизимидаги асосий бўғини ҳисобланади.
Илғор ускуналар ҳамда энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган мазкур корхона хориж маҳсулотлари ўрнини боса оладиган ва Европа стандартлари асосида тайёрланадиган юқори сифатли ўсимликлар ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Маҳсулотларнинг сифати шу ердаги махсус ихтисослашган лабораторияда назорат қилиб борилади.






Бугун заводда йилига 4 000 000 литргача пестицидлар ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Шунингдек, турли хилдаги органик минерал ўғитларнинг кенг турлари, жумладан, томчилаб суғоришга мўлжалланган, сувда эрувчан кукун шаклидаги NPK ўғитлар ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, ўсимлик баргларига сепиш учун мўлжалланган 40 турдан ортиқ суюқ ўғитлар тайёрланади.
Бир сўз билан, компания томонидан ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли маҳсулотларнинг тури 150 номдан ортиқроқни ташкил қилиб, улар ISO 9001:2008 ва ISO 9001:2015 сертификатларига эга. Республика бўйлаб эса 50 га яқин малакали агроном ва 100 га яқин савдо филиаллари билан мижозларга доимий сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.



Бугунги кунда 45 та кластер “IFODA” билан ҳамкорликни йўлга қўйган, улардаги 30 минг нафар фермер компания маҳсулот ва хизматларидан фойдаланмоқда. “Ифода” препаратлари қўлланилаётган ер майдонлари ҳажми эндиликда мамлакат бўйлаб 2,5 млн. гектардан ошиб кетган.
✅Тафсилотларни каналимиз саҳифаларида кузатиб боринг↙️
🍀 Ифода биргаликда етиштирамиз!
KUN.UZ мухбири
Элмурод Эрматов
Реклама ҳуқуқи асосида