Ўзбекистонда одам савдосида гумонланаётган шахс Новосибирск аэропортида қўлга олинди
Новосибирскдаги Толмачёво аэропортида одам савдоси жинояти учун халқаро қидирувда бўлган 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. Бу ҳақда Россия Транспортдаги ИИВнинг Сибир федерал округи бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, қўлга олинган эркак Ўзбекистонда одам савдоси бўйича жиноий иш фигуранти саналади. У одам ўғирлаш, шунингдек, «айбдорга моддий ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахсга нисбатан» зўравонлик, таҳдид ҳамда бошқа турдаги зўрлик қўллаш мақсадида ташкил қилинган тўдада иштирок этишда айбланмоқда.
Одам савдоси қурбонлари Ўзбекистон чегараси орқали олиб ўтилиб, ноқонуний равишда чет элда сақланган. Уларнинг ҳужжатлари йўқ қилинган ёки шахсни тасдиқловчи сохта гувоҳномалар ишлатилган.
Гумонланувчи Ўзбекистонда терговдан яширинган ва халқаро қидирувга берилган. Россия транспорт полицияси эркакни Толмачёво аэропортида, Ёқутистонга рейс рўйхатга олинаётган вақтда ушлади.
Новосибирск темир йўл туман суди ушланган шахсни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарган. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари уни Ўзбекистонга топшириш учун ҳужжатлар тайёрлашмоқда.
Мавзуга оид
17:29 / 18.11.2024
Россиянинг яна бир ҳудудида мигрантлар меҳнатига чеклов ўрнатилди
22:30 / 25.10.2024
Хитойда 17 болани ўғирлаб сотган аёл ўлим жазосига ҳукм қилинди
15:55 / 09.10.2024
Тошкентда инсон аъзолари олди-сотдиси билан шуғулланган талаба жиноий жазога тортилди
20:17 / 27.09.2024