Жамият | 22:05 / 24.04.2026
355
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Новосибирск шаҳридан ўзбекистонлик 7 нафар бола ватанга қайтарилди

Қайд этилишича, болаларнинг бирортасида ҳам ҳужжат бўлмаган.

Фото: Миграция агентлиги

Россиянинг Новосибирск шаҳрида икки нафар ўзбекистонлик оналарнинг бири 5 та, иккинчиси 2 та вояга етмаган фарзанди билан оғир аҳволда қолиб кетган, деб хабар берди Миграция агентлиги.

Қайд этилишича, болаларнинг бирортасида ҳам ҳужжат бўлмаган.

“Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ҳамда Бош консулхона томонидан барча ташкилий ишлар ҳал этилди. Болаларга ватанга қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилди ва авиа чипталар олиниб, барчалари ватанга қайтарилди”, дейилади хабарда.

Аввалроқ Санкт-Петербург шаҳрида мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг уч нафар вояга етмаган фарзанди Бош консулхона кўмаги билан ватанга қайтарилгани хабар қилинганди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид