Жамият | 14:40 / 09.07.2019
18234
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда қатор автобусларнинг ҳаракатланиш йўналиши ўзгармоқда

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳрида 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда бу бўйича йўлларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан аксарият марказий йўлларда транспортлар ҳаракати чекланмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳри Нукус кўчасида ер ости қувурлари ва коммунал ўтказмалари тармоқларида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабаб кейинги икки ой давомида ҳаракатланиш қисман чекланади. 

Мазкур ҳолатни инобатга олиб, Нукус кўчасидан ўтувчи автобус йўналишларини йўловчилар учун қулай бўлган йўллардан  ҳаракатлантириш мақсадида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан чора-тадбирлар белгиланди. 

Унга кўра, жорий йил 9 июлдан 22, 55, 26, 37, 12, 81, 16, 60, 127-автобус йўналишларини йўлларнинг транспорт ҳаракати чекланган қисмида Нукус кўчасига яқин бўлган Туркистон, Амир Темур, Т.Шевченко, Ойбек, Кичик ҳалқа автомобиль йўллари орқали давом эттирилиши белгиланди.

Йўналишни ўзгартирганда ҳамда таъмирланаётган йўлнинг ҳаракат чекланмаган қисмидан ўтаётганда, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўловчи ташиш қоидаларига тўлиқ амал қилиш бўйича ҳайдовчилар ўртасида алоҳида йўриқнома ўтказилди.

Мавзуга оид